Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди
Январ 11, 2019 15:56 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, давлат раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади.
Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади, дейилади хабарда.
Йиғилишда вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2018 йилнинг июлидан буён Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланади.
Ёрлиқ