Излаш
-
Jun 08, 2018
Россия президентининг шунингдек, Эрон, Тожикистон ва Покистон етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтади.
-
Jun 08, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
-
Jun 07, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 8-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида ўтадиган ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
-
май 31, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган «Росатом» Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
май 27, 2018
Ўзбекистонда «Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти тўғрисида» мавзусида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
-
май 22, 2018
22 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан мамлакатга келган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
май 21, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб Кун уз хабар бермоқда.
-
май 20, 2018
Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
-
май 17, 2018
Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
май 17, 2018
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан рафиқаси билан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга борди.
-
май 17, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.
-
май 16, 2018
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи бошланди. Президент самолёти Вашингтондаги «Эндрюс» аэропортига қўнди. Шавкат Мирзиёевни АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
-
май 15, 2018
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Лондон шаҳри аэропортида қисқа техник тўхташ давомида Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
-
май 15, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
-
май 13, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни амалий ташриф билан мамлакатга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
май 09, 2018
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.
-
май 07, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни мамлакатга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
май 04, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ражастон ва Уттар-Прадеш штатларида юз берган кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Рам Натх Ковиндга ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.
-
май 01, 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель, душанба куни Тошкентда Туркия бизнеси ва банклари раҳбарлари қаршисида нутқ сўзлаётиб, уларга Тошкентнинг янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирди, деб ёзади «Газета.uz».
-
май 01, 2018
Ўзбекистон ва Туркия президентларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг Афғонистон бўйича позицияси ҳақида фикр билдирди.