Аслида салоҳиятимиз – камида 1 миллиард доллар – Шавкат Мирзиёев
(last modified Fri, 17 Aug 2018 12:13:22 GMT )
август 17, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев
    Шавкат Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг кенг таркибдаги музокалари бошланди, деб хабар қилмоқда президенти матбуот хизмати.

Кенг доирадаги музокараларда асосий эътибор Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Икки мамлакат орасида эркин савдо тартиби жорий қилинган. 2002 йилда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузилган. Ушбу комиссияларнинг ҳамраислари икки мамлакат Бош вазирлари экани томонларнинг бу алоқаларга катта аҳамият беришидан далолатдир.   

2018 йил икки томонлама муносабатлар тарихида ғоят муваффақиятли бўлди. Йил бошидан буён турли даражаларда элликдан ортиқ учрашувлар бўлиб ўтди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртта мажлиси ўтказилди. 

Ўзаро савдо ҳажми жорий йилнинг биринчи ярмида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиздан зиёд ўсди. Қиймати 300 миллион доллардан зиёд бўлган савдо шартномалари ва битимлар имзоланди. 

Ёрлиқ