Шавкат Мирзиёев Сушма Свараж билан мулоқот ўтказди
октябр 01, 2018 12:29 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашиб, мулоқот қилди.
Президент.уз сайтига кўра, давлат раҳбари Свараж хоним билан аввалги учрашувни мамнуният билан эслаб, улкан натижалар кутилаётган ушбу олий даражадаги ташрифда унинг хизматлари катта эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги, ташриф давомидаги музокаралар икки томонлама муносабатларни амалий мазмун билан бойитиши қайд этилди.