Излаш
-
Jul 06, 2018
Туркияда беш йил қочқинликда яшаб, ўтган ой охирида Истанбул шаҳридан уч фарзанди билан Тошкентга учиб борган 46 яшар аёл Тошкент аэропортида терроризмда гумонланиб ҳибсга олинган.
-
Jul 04, 2018
Учинчи томонга авиачиптаси бўлган ҳолда, Ўзбекистондаги халқаро аэропортлардан бирида транзит-қатновни амалга ошираётган хорижий йўловчилар беш кунгача визасиз Ўзбекистонда ҳам қолиши мумкин
-
Jul 04, 2018
Жорий йилнинг 15 июль кунидан бошлаб хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас.
-
Jun 29, 2018
Жаҳон банкининг ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистон иқтисодиётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ривожланиш сиёсатини молиялаштириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратади.
-
Jun 24, 2018
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари жорий этилади. Бу ҳақдаги тегишли қарор 22 июнь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган.
-
Jun 23, 2018
Гулнора Каримова адвокати Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 700 миллион Швейцария франки (810 миллион доллар) миқдоридаги маблағларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича норозилик шикоятини киритмоқчи, деб ёзадиSputnik.
-
Jun 18, 2018
Швейцария марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова иштирокидаги ноқонуний пулларни ювиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида музлатилган 702 миллион АҚШ долларини (700 миллион швейцария франки) Ўзбекистонга қайтаришни режаламоқда.
-
Jun 13, 2018
Беларусь президенти Александр Лукашено 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
-
Jun 12, 2018
Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилиб қўйилган 800 миллион Швейцария франки (810 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пулнинг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш масаласи ижобий томонга ҳал бўлаётганини ёзади EurAsia Daily.
-
Jun 02, 2018
Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ҳақидаги прокурор ваъдасидан сўнг 28 май куни Истанбулдан Тошкентга қайтгач, аэропортда қариндошларига бирров кўрсатилганидан сўнг қўлга олинди.
-
Jun 01, 2018
Тожикистон ҳукуматининг Душанбедаги қароргоҳида 31 май куни тушдан кейин Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда АП хабар бермоқда.
-
май 30, 2018
2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикасининг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Аббос Оҳундий бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда
-
май 26, 2018
Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон ҳукуматига 2018—2021 йилларда умумий суммаси 600 миллион еврога тенг кредитлар тақдим этади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
-
май 25, 2018
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради. Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторовнинг Туркия ижтимоий ҳимоя раиси Жевдат Жейлан билан учрашувида бу борада келишувга эришилди.
-
май 23, 2018
Генерал-майор Пўлат Бобожоновнинг Тожикистон Республикаси ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан расмий учрашуви бўлиб ўтмоқда
-
май 22, 2018
ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. 21 май куни Тошкент шаҳрига Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Мари Струтерс бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
-
май 22, 2018
22-23 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу бошчилигидаги ҳарбий делегация Тошкентда бўлиши режалаштирилган.
-
май 19, 2018
Жаҳон банки Ўзбекистонда иқтисодий лойиҳаларни ижро этиш учун 940 миллион доллар ажратган.
-
май 14, 2018
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Қувайтга ташрифи чоғида Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири шайх Насир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Сулайман ал-Сайид билан учрашувлар ва музокаралар ўтказди.
-
май 12, 2018
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Германия компания ва банкларининг 70дан ортиқ вакилларидан иборат делегация 14-16 май кунлари Ўзбекистонда бўлади, деб хабар берди "Жаҳон" АА.