Шошилинч: Прокурорнинг ваъдасига ишониб Ўзбекистонга қайтган қидирувдаги диндорлар аэропортда қўлга олинди
-
Ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар Тошкент аэропортида. 2018, 28 май.
Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ҳақидаги прокурор ваъдасидан сўнг 28 май куни Истанбулдан Тошкентга қайтгач, аэропортда қариндошларига бирров кўрсатилганидан сўнг қўлга олинди.
Ака-укалар аввал шаҳар прокуратурасида, сўнгра Бош прокуратурада сўроқ қилинганидан сўнг Тоштурмага киритилди.
Дўсмуҳаммедовларнинг яқинлари, прокурор президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаларига зид ҳолда уларни алдаганлигидан шикоят қилмоқда.
Диний айбловлар билан айбланган ака-ука Дўсмуҳаммедовлар 2013 йилнинг февралида Ўзбекистонни тарк этган эди.
(Бу ҳақда тӯлиқроқ маълумотга эга бӯлиш учун хабарларимизни кузатиб боринг)
.