Излаш
-
Feb 18, 2022
Россия ташқи ишлар вазири инқирознинг тугаши ва Украинадаги вазият бўйича кескинлик Россияга боғлиқ эмаслигини, АҚШ ва унинг баъзи иттифоқчилари ҳамда Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) кескинликни келтириб чиқараётганини айтди.
-
Feb 18, 2022
АҚШ Давлат котиби БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия қўшинларининг кўпайиши яқин кунларда Украинага ҳужум қилинишидан далолат беришини айтди.
-
Feb 18, 2022
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби пайшанбага ўтар кечаси, Вена музокаралари бўйича бузиб кўрсатилган ҳисоботларнинг чоп этилишига жавобан, АҚШнинг ядровий битимга қайтишига рухсат берувчи якуний келишув, миш-миш тарқатаётган манбасиз ва бузиб кўрсатилган ҳисобот матнидан фарқли ўлароқ, жуда муҳим бўлишини таъкидлади.
-
Feb 17, 2022
Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга қаратилган Вена музокараларининг саккизинчи раунди давом этиши билан бир қаторда, Эрон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ва Британия ташқи ишлар вазири билан ҳам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди. Бу маслаҳатлашувлар Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси билан бир қаторда, Эроннинг яхши келишувга эришиш учун аниқ ва ҳалол ёндашувини намойиш этади.
-
Feb 16, 2022
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Кремлда Германия канслери Олаф Шултс билан учрашувдан сўнг ўтказган матбуот анжуманида Ғарбни Россия чегараларига ҳужум қуролларини жойлаштиришдан тийилишга ва НАТОнинг шарқда кенгайишини тўхтатишга чақирди. Унинг таъкидлашича, Россия урушни истамайди ва шунинг учун муштарак хавфсизликни таъминлаш учун таклифлар берган, аммо шундай бўлса-да, ғарб томонидан бу таклифларга муноси
-
Feb 16, 2022
Толибон делегацияси сешанба куни Қатар пойтахти Доҳада Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашиб, Афғонистон, жумладан, инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва таълим масалаларини муҳокама қилди.
-
Feb 15, 2022
Туркманистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги телефон мулоқотида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
-
Feb 15, 2022
Россия ташқи ишлар вазири эронлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси ва конструктив ёндашувини олқишлади.
-
Feb 14, 2022
Бу йилги Шимолий Хуросон Наврўз фестивалида Қозоғистондан 25 кишилик делегация, жумладан, Қозоғистондан ҳокимлар, депутатлар ва инвесторлар ҳамда Туркманистон, Грузия, Тожикистон ва Туркиядан тўрт кишилик делегациялар иштирок этади.
-
Feb 14, 2022
АҚШ Мудофаа вазирлиги Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида янги даъво билан чиқди.
-
Feb 13, 2022
Украина президенти Владимир Зелинский АҚШ президентининг Россия Украинага 16-феврал куни бостириб киришини ҳақидаги даъвосига жавобан далил талаб қилди.
-
Feb 13, 2022
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ёлғон маълумотни қоралади.
-
Feb 12, 2022
Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг телефон орқали мулоқоти чоғида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
-
Feb 10, 2022
Университетларнинг 2022 йилги янги рейтингида Эроннинг 13 та университети дунёдаги энг яхши 1000 та университет қаторидан жой олди.
-
Feb 10, 2022
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазият ёмонлашаётгани ва минтақада фундаментализм кучайиб бораётганидан огоҳлантирди.
-
Feb 10, 2022
Ўзбекистоннинг Локомотив футбол клуби собиқ ярим ҳимоячиси чоршанба куни шартнома имзоланиши билан расман истиқлол клубига қўшилди.
-
Feb 10, 2022
Бу ҳақда сешанба куни Сенат Қуролли кучлар қўмитасининг кўриб чиқиш чоғида Пентагон штаб бошлиғи лавозимига номзод генерал Майкл Кориллам айтди: Эрон ўзининг илғор ҳарбий салоҳияти, прокси-гуруҳларнинг кенг тармоғи ва вақти-вақти билан АҚШ ва Вашингтон иттифоқчиларига қарши куч ишлатишга тайёрлиги туфайли Пентагон учун асосий таҳдид бўлиб қолмоқда.
-
Feb 09, 2022
Қозоғистон президенти жорий йилнинг биринчи кунларидаги воқеалар унинг мамлакатидаги вазиятни бутунлай ўзгартирганини айтди.
-
Feb 09, 2022
Франсия президенти Эммануел Макрон душанба куни кечқурун Москвада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда хавфсизлик учун ҳамма масъулиятли ҳаракат қилиши кераклигини айтди
-
Feb 08, 2022
Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Эроннинг қаршилик иқтисодиёти тамойилларига амал қилган ҳолда, дунё ва АҚШнинг чақириқларига қарши туриши ва унинг сиёсатига қаршилик кўрсатиши мумкинлигини дунёга кўрсатди ва Эроннинг бу қаршилиги таҳсинга лойиқ, деди.