Ўзбекистон Афғонистондаги вазият ёмонлашиши ва минтақада фундаментализм кучайишидан огоҳлантирмоқда
(last modified Thu, 10 Feb 2022 07:29:49 GMT )
феврал 10, 2022 12:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистондаги вазият ёмонлашиши ва минтақада фундаментализм кучайишидан огоҳлантирмоқда
    Ўзбекистон Афғонистондаги вазият ёмонлашиши ва минтақада фундаментализм кучайишидан огоҳлантирмоқда

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазият ёмонлашаётгани ва минтақада фундаментализм кучайиб бораётганидан огоҳлантирди.

Шафақна агентлиги хабарига кўра; Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20-июн, чоршанба куни давлат нашри Нардно селово газетаси билан суҳбатда Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олинмаслиги хавфсизликка таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирди.

Унинг қўшимча қилишича, Афғонистонга ёрдам кўрсатилмаслиги янада беқарорликка олиб келади ва вазиятнинг ёмонлашиши жамиятда радикаллашув, гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва экстремистик кучларнинг эҳтимолий бирлашишига олиб келиши мумкин.

Комилов Ўзбекистон Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни давом эттираётганини ҳамда Афғонистон билан муҳим энергетика ва транспорт лойиҳаларини муҳокама қилаётганини таъкидлади.

Бироқ Ўзбекистон Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан бери янги Афғонистон ҳукумати вакиллари билан алоқани тўхтатгани йўқ.

Ёрлиқ