Излаш
-
Mar 16, 2020
Ўзбекистон Эронга коронавирусдан ҳимояланиш учун зарур бўлган бир марталик тиббиёт қўлқоплари, ниқоблар ва комбенизонлардан иборат гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партиясини жўнатди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
-
Mar 16, 2020
Лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
-
Mar 16, 2020
Францияда саёҳатда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди, набираси ва яна бир фуқарода ушбу инфекция тасдиқланди ва Ўзбекистонда бу вирусни юқтириб олганлар сони 6 кишига етди.
-
Mar 15, 2020
Ўзбекистонда 15 март куни коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди.
-
Mar 15, 2020
Коронавирус сабаб, Ўзбекистонда барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари 16 мартдан эътиборан карантинга ёпилади.
-
Mar 15, 2020
Ўзбекистонда илк бор коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни тўхтатишидан олдин Париждан учиб келган аёлда коронавирус аниқланган. Коронавирусга чалинган аёл қайтган рейсда, бирламчи маълумотларга кўра, 48 йўловчи, шунингдек, экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси изоляцияга олинмоқда.
-
Mar 15, 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.
-
Mar 14, 2020
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-610-сон, 13.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
-
Mar 14, 2020
14 март куни 00:00дан бошлаб Ўзбекистон Франция, Испания ва Британия билан авиалоқаларни тўхтатади. Ушбу қарор 12 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишида қабул қилинди, дея хабар берди «Газета.uz» ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб.
-
Mar 14, 2020
Жанубий Кореяда коронавирусга чалинган шахсларнинг 60 нафари чет эл фуқаролари бўлиб, улардан камида бир нафари ўзбекистонлик бўлиб чиққан.
-
Mar 14, 2020
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваиклатхонаси раиси бу малктада конауичрни арқалиши башлашининг эҳтимоли бор деб атйди.
-
Mar 14, 2020
Тошкентда яқинда Ўзбекистонда биринчи уч қаватли кўприк очилади. Бу Ўзбекистон пойтахти йўл тармоғининг энг мураккаб қисмида тирбандлик муаммосини ҳал этишга имкон беради. Биринчи қават – бу Паркент ва Оҳангарон йўлларини боғлайдиган узунлиги 500 метр бўлган олтита қаторли туннел; Иккинчи қават - диаметри 329,2 метр бўлган айланма йўл ўтказгич; Учинчи - Махтумқули кўчасини “Шарқий” аэропорти билан боғлайдиган олтита қаторли эстакада.
-
Mar 14, 2020
Ўзбекистон 14 мартдан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатади.
-
Mar 13, 2020
Россиянинг Петербург шарҳри полиция ходимлари «Галерея» савдо-кўнгилочар мажмуаси ёнида рўй берган оммавий муштлашувда иштирок этганликда гумон қилинган 11 кишини қўлга олди.
-
Mar 13, 2020
Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.
-
Mar 12, 2020
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион евро миқдорида молиялаштириш шартномасини имзолаган.
-
Mar 11, 2020
Ўзбекистон махсус кучларининг илғор ротаси ўз зирҳли машиналарида тожикистонлик ҳамкасблари билан қўшма машғулотлар ўтказиш мақсадида Тожикистонга етиб келди.
-
Mar 11, 2020
АҚШмудофаа вазири Марк Эспер коронавирус инфекцияси туфайли қатор давлатларга режалаштирган сафарини кечиктирди.
-
Mar 10, 2020
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, --деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида.
-
Mar 10, 2020
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ИИВ томонидан янги ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.