Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
(last modified Mon, 16 Mar 2020 09:06:51 GMT )
март 16, 2020 14:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Эронга  инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Эронга коронавирусдан ҳимояланиш учун зарур бўлган бир марталик тиббиёт қўлқоплари, ниқоблар ва комбенизонлардан иборат гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партиясини  жўнатди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик гуманитар ёрдамни етказиб беришда масъул орган ҳисобланади. Тиббий буюмлар ортилган самолёт бортида вазирликнинг икки шифокори бор. Улар Ўзбекистонга қайтиб келганидан сўнг дарҳол карантинга олинади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Хитойга икки марта гуманитар ёрдам жўнатди. Бунга жавобан Хитой раҳбари Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Ёрлиқ