Излаш
-
Aug 12, 2018
Дастлабки маълумотлар бўйича 2018 йилнинг январь-июль ойларида республика корхоналари томонидан 113,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 110,7%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
-
Aug 11, 2018
Бугун Макка шаҳрида ҳаж ибодатларини адо этаётган ўзбекистонлик ҳожилар Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи хизматидаги мухбирлари билан учрашиб суҳбат ўтказганларида, исломнинг юксалиши ва ғалабаси учун дуо қилишларини таъкидлаб ўтишди.
-
Aug 11, 2018
Тожикистонда тиббиёт мажмуасини қуриш учун материаллар, махсус техникалар ва ускуналар ортилган автоколонна ўзбек - тожик чегарасини кесиб ўтди, деб хабар беради Gazeta.uz.
-
Aug 11, 2018
Мажбурий ижро бюроси ходимлари – ижрочилари ва инспектор- ларига фуқаролар томонидан қилинган тажовузларга оид маълумотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда МИБнинг салкам 100 ходимига ҳужум қилинди.
-
Aug 11, 2018
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати мамлакатга "Толибон" делегацияси келганлиги ҳақида хабар берди.
-
Aug 11, 2018
ТОШКЕНТ, 11 авг – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси 9-15 август кунлари Беларусда ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
Aug 11, 2018
Cингапурнинг Indorama корпорацияси Ўзбекистонда пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун 335 миллион доллар сармоя киритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтилган.
-
Aug 10, 2018
2018 йил 8 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БМТ бош котибининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги гуманитар ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Рашид Халиков билан учрашув бўлиб ўтди.
-
Aug 10, 2018
Қўлга олинганлардан бирига 19 йил, қолган иккисига бўлса 25 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, дея хабар берди “Aniq.uz”.
-
Aug 09, 2018
“Тошкент-аэро” ИБК бошлиғи Равшан Тожиев сўзларига кўра, погонли жиддий кийим бош йўловчиларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан самимий мулоқот қилишга тўсқинлик қилади.
-
Aug 09, 2018
8 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.
-
Aug 08, 2018
2018 йилнинг 1-7 август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
-
Aug 08, 2018
ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари айни кунда Осиё шенгени - "Silk viza"ни жорий этиш устида иш олиб боришмоқда. Бу ҳақда сешанба куни Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Қурманов маълум қилди.
-
Aug 08, 2018
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. 7 август куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбирига вазирлик матбуот-хизмати.
-
Aug 07, 2018
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 17—18-кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Тожикистон оммавий ахборот воситаларига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.
-
Aug 07, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушму Сваражни қабул қилди.
-
Aug 07, 2018
Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
-
Aug 07, 2018
Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишига тайёргарлик кўриш борасида ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтади
-
Aug 06, 2018
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини яратиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятида қатнашади.
-
Aug 06, 2018
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг жорий йил август ойига режалаштирилаётган Ўзбекистонга ташрифи арафасида Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро алоқалар институти посцовет тадқиқотлар маркази эксперти Фарҳод Ибрагимов Эрон ва Ўзбекистон етакчилари қандай йўналишлар бўйича шериклик ҳақида келишиб олиши, кун тартибидан қандай масалалар ўрин олиши юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди, деб ёзади «Содружество» пресс-клуби.