Ўзбекистонлик ҳожилар: Исломнинг янада юксалиши ва ғалабаси учун дуо қиламиз
(last modified Sat, 11 Aug 2018 14:47:07 GMT )
август 11, 2018 19:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик ҳожилар: Исломнинг янада юксалиши ва ғалабаси учун дуо қиламиз
    Ўзбекистонлик ҳожилар: Исломнинг янада юксалиши ва ғалабаси учун дуо қиламиз

Бугун Макка шаҳрида ҳаж ибодатларини адо этаётган ўзбекистонлик ҳожилар Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи хизматидаги мухбирлари билан учрашиб суҳбат ўтказганларида, исломнинг юксалиши ва ғалабаси учун дуо қилишларини таъкидлаб ўтишди.

Ўзбекистонлик ҳожи Азиз Аҳмедов ислом оламининг ҳамжиҳатлиги ва бирлигининг сақлаб қолинишини ва ислом душманларига қарши курашишда барча мусулмон халқларининг бирдамлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Абдулложон ҳожи ҳам Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлубиятга учраганидан ўз хурсандлигини билдириб, жаҳон мусулмонларининг ҳамжиҳатлигини ва аҳл-иноқ бўлиб яшашларини тилаб қолди.

 Ўзбекистонлик ҳожилар

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг хабарига кўра, ўзбекистонлик 7 минг 200 нафар зиёратчиларнинг Ҳаж амалларини бажаришлари учун пойтахт Тошкент шаҳри, Наманган, Самарқанд, Қарши ва Бухоро аэропортларидан 32 маротаба авиақатновлар амалга оширилади.

Зиёратни амалга ошириб ортга қайтадиган ўзбекистонликларни 27 августдан 14 сентябрга қадар вақт оралиғида Жидда шаҳридан амалга ошириладиган авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келишади.

Ўзбекистонлик ҳожилар