-
Россия давлати Тошкентда Афғонистон бўйича конференция ўтказилишини қўллаб-қувватлади
феврал 24, 2018 07:14Москва Ўзбекистоннинг март ойи охирида Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни. Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номи остида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
-
Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров эртага музокаралар ўтказади
феврал 22, 2018 09:402018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
-
Корея Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун квоталар сонини кўпайтириши мумкин
феврал 19, 2018 10:48ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилиш учун квоталар сонини кўпайтириши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
-
Абдулазиз Комилов Тошкентда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия элчисисни қабул қилди
феврал 19, 2018 07:5219 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
-
Тошкентда Тожикистоннинг янги элчихонаси биноси қурилади
феврал 17, 2018 09:36ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилади. Қурилиш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
-
Абдулазиз Комилов Тошкентдаги Белгиянинг янги элчисини қабул қилди
феврал 17, 2018 09:26Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Жан-Артур Режибони қабул қилди.
-
Ўзбекистон ИИВ Interpol’нинг Туркиядаги бюроси билан ҳамкорликларини мустаҳкамлайди
феврал 15, 2018 16:00Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Interpol’нинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошқармаси билан Сурия ва Ироқ давлатларида террорчилик гуруҳлари томонида туриб жанг қилган ва жанг қилиб келаётганларнинг шахсини аниқлаш ва қидириш борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди, деб хабар берди ЎзА.
-
Ўзбекистон ва Корея ўртасида иккита ҳужжат имзоланди
феврал 13, 2018 16:09Ўзбекистон-Корея йиғилиши якунларига кўра, томонлар иккита ҳужжат имзолаган.
-
Тошкент ва Душанбе саноат соҳасидаги алоқаларини ривожлантиришмоқда
феврал 13, 2018 15:12Тожикистон ва Ўзбекистон саноат соҳасида, шу жумладан маҳсулотлар экспортини кўпайтириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.
-
«Ўзтрансгаз»нинг собиқ раҳбари Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси этиб тайинланади
феврал 12, 2018 12:10«Ўзтрансгаз» компаниясининг собиқ раҳбари, собиқ бош вазир ўринбосари Эргаш Раҳматуллаевич Шоисматов Ўзбекистоннинг Тожикистондаги янги элчиси этиб тайинланади. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берди.