Масъуд Пизишкиён: Яқинда эришилган келишув Эрон халқининг қаршилик кўрсатган ютуғидир
-
Масъуд Пизишкиён: Яқинда эришилган келишув Эрон халқининг қаршилик кўрсатган ютуғидир
Эрон президенти ушбу мамлакатниннг йирик диний раҳбарларидан бири -Оятуллоҳилузмоъ Шубайрий Занжоний билан учрашувда душман стратегясининг барбод бўлишида халқ қаршилигиниг ҳал қилувчи ўрнини алоҳида таъкидлаб, яқинда эришилган келишув, ҳамда унинг натижасида юзага келган имкониятларини Эрон миллий қаршилигининг ютуқлари қаторида баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бу учрашувда Масъуд Пизишкиён сўнгги ойларда содир бўлган воқеаларга тўхталар экан, Эрон халқининг душманлар тазйиқ ва таҳдидларига қаршилик кўрсатганини қадрлади ва деди: яқинда бўлиб ўтган урушда олий раҳбарнинг душманлари вазирларимизни, саркардаларимизни ва бир гуруҳ элиталаримизни ҳатто шогирдлариимзнии ҳам шаҳид қилган бўлса-да, аммо Эрон халқи қуролли кучлари, ва ҳукумати мамлакатни ҳимоя қилиш учун бирлашди ва уларнинг мақсадларини амлага оширишга йўл қўймади.
АҚШ ва сионистик режим Эронда беқарорлик яратиш учун барча имкониятларини ишга солганини таъкидлаб, қўшимча қилиб айтдики, уларнинг фикри иқтисодий босим яратиш ва ички шартларинии бузиш орқали Эрон қуллаб тушади деган эди, аммо Эрон халқи ўз борлиги ва мамлакатни қўллаб-қувватлаши билан бу ҳисоб-китобларни барбод қилди ва Алоҳ таоло Эрон миллатига мададкор ҳам бўлди.
Ҳукуматнинг аниқ шартлар ва мумкин бўлган босимларига қарши тайёргарлигига ишора қилган Эрон президенти шундай фикр билдирди: Душманлар Эроннинг муҳим инфратузилиасини, жумладан, фабрикалар, газ ишлаб чиқариш ресурслари ва қувватлари. пўлат ва нефт -кимиё саноатни нишонга олиш, ривошжланиш ва ишлаб чиқариш жараёнини бузишга уриндилар. Улар шунингдек нефт сотишга чекловлар қўйиш орқали ишсизликни келтириб чиқариш ва иқтисодий қийинчиликларни кучайтиришга ҳаракат қилишди, аммо Эрон миллатининг иродаси ва илиҳий ирда мамлакатнинг тараққиёт ва шарафли йўлини давом эттиришни фармон қилди.
Эрон президенти шунингдек яқинда имзоланган келишувни Эрон халқи учун муҳим ютуқ сифатида баҳоладб, деди: ушбу келишув Эрон халқи учун катта ғалаба деб ҳисобланади ва унинг доирасида нефт-кимиё соҳасидаги санкциялар бекор қилинди.
Бу учрашувда Оятуллоҳ Шубайрий Занжоний ҳам Эрон халқининг сўнгги таҳдид ва тажовузларга қарши курашни маънавий ёрдам ва илоҳий натижаси сифатида билди ва бу илоҳий ёрдам давом этади , деб қўшимча қилди.