Эрон давлати АҚШ ва Саудия томонидан Ироққа қарши ҳужумларни қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100256-Эрон_давлати_АҚШ_ва_Саудия_томонидан_Ироққа_қарши_ҳужумларни_қоралади
Эрон ислом республикаси ТИВ- и АҚШ ва Саудия Арабистонининг Ироқнинг айрим минтақалари, жумладан, Ироқ расмий идораларига тегишли маконлар ва Арбаин Ҳусейний зиёратчидари макиблари ва жойларига қарши тажовукор ҳужумларини қоралади.
(last modified 2026-07-30T08:22:39+00:00 )
июл 30, 2026 11:26 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати АҚШ ва Саудия томонидан Ироққа қарши ҳужумларни қоралади
    Эрон давлати АҚШ ва Саудия томонидан Ироққа қарши ҳужумларни қоралади

Эрон ислом республикаси ТИВ- и АҚШ ва Саудия Арабистонининг Ироқнинг айрим минтақалари, жумладан, Ироқ расмий идораларига тегишли маконлар ва Арбаин Ҳусейний зиёратчидари макиблари ва жойларига қарши тажовукор ҳужумларини қоралади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ АҚШ ва Саудиянинг Ироққа айрим минтақаларига қарши тажовузкор ҳужумларини бу мамлакатнинг яхлитлиги, суверенитети ва миллий ҳокимиятини ошкора бузиш эканлиги ҳамда БМТ уставининг 2 моддаси 4 бобини қаттиқ поймол қилиш ва Халқаро ҳуқуқнинг асосий қоидаларига риоя қилмаслик бӯлганини таъкидлаб, бу ҳужумларни Ғарбмй Осиё минтақасида кескинликларни кучайтриш учун АҚШ ва сионистик режим тамаъгирлиги в мустамликачилиги йӯлида эканлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ ушбу тажовузкорлик ҳужумлар жараёнида, Ироқнинг айрим фуқароларини шаҳид бӯлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, Эрон Ислом республикасининг Ироқ давлати ва халқи билан ҳамжиҳатлигини таъкидлади ва АҚШ ва минтақадаги унинг шерикларини уруш қӯзғатувчи ва инсонларга зид жинояткорлмкнинг хавфли оқибатларига жавобгар деб билди.

Айни пайтда, Ироқ президетлик идораси ҳам чиқарган баёниясида, Ироқнинг бир нечта минтақаларидаги Ҳашдуш шаъбий қароргоҳларига қарши ҳужумларни қоралади ва уни Ироқ ҳокимиятини очиқ ойдин бузиш ва расмий хавфсизлик идораларига қарши тажовуз сифатида баҳолади.

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги Ҳашдуш шаъбий марказига ҳужум қилди