Яман Қуролли кучлари сўзчиси: «Арамко» — ҳарбий нишон; у ердан узоқлашинг
Яман Қуролли кучлари сўзчиси «Арамко» компанияси ходимлари ва Саудия Арабистони фуқароларини ҳарбий нишон ҳисоблангани сабабли ушбу компанияга яқин ҳудудларни тарк этиш ҳақида огоҳлантирди.
ParsToday хабар беришича, Меҳр ахборот агентлигига таяниб, Яман Қуролли кучлари сўзчиси Яҳё Сариъ Саудия коалициясининг Сано шаҳридаги Яман миллий нефть компанияси ҳудудини бўшатиш ҳақидаги огоҳлантиришига жавобан баёнот берди.
Яман Қуролли кучлари баёнотида, ушбу кучлар сўзчиси Яҳё Сариъ томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинганидек, шундай дейилган: «Нефть компанияси — “Арамко”га қарашли иншоотлар атрофидаги барча ходимлар ва фуқароларни у ерни тарк этиш ва ундан узоқ туриш ҳақида огоҳлантирамиз, чунки у бизнинг кучларимиз учун ҳарбий нишон ҳисобланади».
Баёнотнинг давомида таъкидланишича, Яман Қуролли кучлари Саудия Арабистонидаги барча нефть иншоотларида ишловчи ходимлар, мутахассислар, муҳандислар ва ишчиларни ўз кучлари учун нишон ҳисобланган ҳудудлардан узоқ туриш ҳақида яна бир бор огоҳлантиради, токи улар ўз ҳаётларини хавф остига қўймасинлар.
Бин Салмоннинг Яман ракеталаридан қўрқуви ва турли саройлар ўртасида кўчиб юриши