Англия элчисининг Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиши
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100846-Англия_элчисининг_Эрон_Ташқи_ишлар_вазирлигига_чақирилиши
Англиянинг Теҳрондаги элчиси Ҳью Шортер Фэрфорд ҳарбий базасидаги тахминий ҳодисани Эронга асоссиз равишда нисбат бериш юзасидан Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Унга Эрон Ислом Республикасининг Англиянинг масъулиятсиз ва бузғунчи ёндашувига қарши кескин норозилиги етказилди.
(last modified 2026-10-14T06:56:27+00:00 )
октябр 14, 2026 11:31 Asia/Tashkent
  • Англия элчисининг Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиши

Англиянинг Теҳрондаги элчиси Ҳью Шортер Фэрфорд ҳарбий базасидаги тахминий ҳодисани Эронга асоссиз равишда нисбат бериш юзасидан Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Унга Эрон Ислом Республикасининг Англиянинг масъулиятсиз ва бузғунчи ёндашувига қарши кескин норозилиги етказилди.

ParsToday хабар беришича, Англиянинг юқори мартабали расмийлари Фэрфорд ҳарбий базасида содир бўлгани иддао қилинаётган ҳодисани Эронга нисбат бергани муносабати билан Англиянинг Теҳрондаги элчиси Ҳью Шортер 1405 йил 21 меҳр, сешанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вазир ёрдамчиси ва Ғарбий Европа бош бошқармаси раҳбари Алиреза Юсефий томонидан чақирилди. Учрашувда Эроннинг Англиянинг Эронга нисбатан масъулиятсиз ва бузғунчи ёндашувига қарши кескин норозилиги элчига маълум қилинди.

Алиреза Юсефий Англия ҳукуматининг Эронга қарши асоссиз даъвосини тўлиқ рад этди. У Англия расмийлари айбни бошқаларга ағдариш ва Эронга қарши асоссиз айбловлар қўйиш орқали АҚШ ва Исроил режимларининг Эронга қарши ҳарбий тажовузида иштирок этгани, шунингдек, Эронга қарши террорчи гуруҳлар ва шахсларни узоқ вақт давомида ўз ҳудудида сақлаб келгани учун жавобгарликдан ҳамда халқаро мажбуриятларидан қочиб қутула олмаслигини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Европа бош бошқармаси раҳбари Англиянинг Эронга қарши кампания доирасидаги масъулиятсиз ҳаракатларини қоралаб, бу ҳаракатларнинг барчаси Англия ҳукуматининг халқаро ҳуқуқий мажбуриятларига зид эканини таъкидлади.

Юсефий Англия ҳукумати Фэрфорд ҳарбий базасидаги тахминий ҳодиса муносабати билан Эронга қўйган айбловларига оид ҳужжат ва далилларни зудлик билан тақдим этиши кераклигини билдирди. Акс ҳолда, Эрон Ислом Республикаси икки томонлама муносабатларни жиддий қайта кўриб чиқади ва бунинг оқибатлари учун масъулият Англия ҳукумати зиммасида бўлади.

Англия элчиси ушбу масалани ўз мамлакати расмийларига етказишини маълум қилди.