Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Исломий бирлик конференциясидаги баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Исломий бирлик конференциясидаги баёноти
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Исломий бирлик конференциясидаги баёноти" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари шанба куни Теҳронда Исломий бирлик конференциясида тизим масъуллари ва меҳмонлар билан учрашганда шундай такидладиларки, Англияликлар сўнги кунларда шармандаликлар қилиб, Эрон диёрини минтақа учун таҳдид қилиб кўрсатишга уринмоқда аслида эса, барчага маълумки Англиянинг ўзи таҳдид, бузғунчилик ва хатар манбаси ҳисобланади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мусулмонларнинг Миянмарда оммавий равишда ўлдирилиши Шарқий Осиёдан тортиб, Ғарбий Африкадаги Нигерияда ва Европада ҳамда Ғарбий Осиёда мусулмонларни қирғин қилиниши, мустабид Англиянинг тафриқа ва ихтилоф келтириб чиқариш учун ўйлаб топган фитналарининг натижасидир деб айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу вазият ва аҳвол Англиялик шиа ва Америкалик сунний икки тиғли қайчига ўхшаб ўзаро тортишув ва зиддиятлар билан машғул бўлишмоқда. Минтақада бўҳронли вазият ва турли исломий гуруҳлар ўртасида келишмовчиликлар келтириб чиқариш учун уринишлар ҳамда уларни бир-бирларига қарама-қарши қилиш ҳаракатлари Англиянинг бузғунчилик сиёсатларининг натижасидир.
Англиядаги турли давлатлар ҳар доим муҳим минтақада ва Ғарбий Осиёда ўз таъсирларини ўтказиш учун ҳаракат қилиб келишган, уларнинг ушбу ғаламизликлари қадимий сиёсатларига бориб тақалади. Мусулмонларни ўзаро низога олиб келиш мақсадида ва инсон ҳуқуқларидан фойдаланиш мақсадларини кўзлаб, Исломни ниқоб қилиб олган террорчи гуруҳларни ташкил этиш, Англия давлатининг ўз мақсадларига эришиш учун амалга ошираётган сиёсатларининг узоқ ўтмишига бориб тақалади. Англиялик масъуллар ва расмийлар ушбу йўлда Эрон ислом жумҳуриятини мустаҳкам тўғон ва Ғарбий Осиёнинг муҳим минтақаларида таъсирга дош бера оладиган юрт деб билади. Шу боисдан, ушбу минтақаларда ўз сиёсатларини юритиш мақсадида сохта ва асоссиз айблов режаларини илгари суради. Бу ҳақда, яқинда Англия бош вазири Тереза Мэй Баҳрайн пойтахти Манамада Англиянинг минтақадаги ўзига қарам бўлган мамлакатларнинг тўпланган йиғилишидаги чиқишида Эрон ислом жумҳуриятини Ғарбий Осиё учун таҳдид дея тавсифлади, аммо ҳақиқат бундай эмас. Турли оммавий ахборот воситалари томонидан ва ҳатто Англия манбалари томонидан тарқатилган маълумотлар ва далиллар шуни кўрсатмоқдаки, Лондон давлати минтақадаги нотинчликларнинг келиб чиқишида асосий манба ҳисобланади.
Англиянинг Гордин номли рўзномаси ҳам яқинда чоп этган мақоласида шундай ёздики, Ғарбий Осиё минтақаларидаги мамлакатларга қурол-аслаҳалар сотади деб Англияни уруш жиноятларини содир этишда айблади. Гордин рўзномасининг ёзишича, Англия 2015 йилда бир миллиард етти юз миллион доллар миқдоридаги аслаҳаларни Саудия арабистонига сотган ва келаси 10 йил давомида 9 миллиард 200 миллион доллар қийматига тенг бўлган қурол сотиш бўйича талаб ва таклиф қабул қилган. Американинг сиёсати ва қурол-яроғи ҳамроҳлигида Англиянинг аслаҳа ва сиёсати Ғарбий Осиёдаги нотинчликларнинг асосий манбаси ҳисобланади ва ушбу нотинчликлар келиб чиқишида тўғридан тўғри ҳиссасини қўшаётган ва муҳим рол ўйнаётган мамлакатларни Лондон ва Америка давлатининг ҳимоя қилиши ортидан мусулмонлар қатли ом бўлмоқда. Ғарбий Осиёдаги юртларда Англия ва АҚШ жосуслик идоралари томонидан турли оқимдаги террорчи гуруҳларни қурол билан таъминлашлари ортидан, минтақа хавфсизлиги, сулҳ ва барқарорлик хатар остига қолган. Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсати Англия давлатининг бузғунчилик сиёсатларига қарши қаратилгандир.
Эрон сиёсати Ғарбий Осиё мамлакатларида тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни сақлашга йўналтирилган. Эроннинг Ироқ, Сурия ва Россия билан ҳамкорлиги, терроризмга қарши ҳақиқий кураш олиб бориш, минтақа ва исломий уммат мусибатларини камайтириш учун амалга оширилади. Англиянинг минтақадаги ҳақиқатларни кўрмасликка олиши ва тажовузкорлар ҳамда террорчилар билан шерик бўлиши Яман, Сурия ва Ироқ ўлкаларида яшайдиган бегуноҳ одамларнинг қатли ом бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳатто Сионистик режим жиноятчилари томонидан Фаластин халқини ўлдиришлари ҳам Англия сиёсатларига бориб тақалади. Негаки, Англиянинг ўша вақтдаги ташқи ишлар вазири Жеймз Болфурнинг баёноти 1948 йилда сохта Исроил режимининг таъсис этилишига олиб келди. Англия давлатининг тарих давомидаги сиёсатлари уруш, қон тўкишлар, икки ёқламалик ва ихтилофлар келтириб чиқариш бўлган. Ушбу шароитда, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда, Ислом оламидаги қийинчиликларни ва муаммоларни ҳал этишнинг бирдан бир йўли бу, бирликка ва аҳил тотувликка чорловчи Қуръони каримга ва Ислом динининг азиз пайғамбари (сав)нинг илоҳий таълимотларига таянишдир. Мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, бирлашиши ва жипслашуви Англия ва Американинг ислом дунёсига қаратган ҳар қандай фитналарини барҳам беришга қодир бўлади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.