Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони муовини: АҚШ қудрати инқирозга учрамоқда
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари барча маълумотлар ва факт -далиллар- кўрсаткичлар АҚШ қудратини завол топиши ва инқирозга учрашини кўрсатишмоқда деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари генерал Ҳусейн Саломий бугун Эрон марказида жойлашган Язд шаҳрида ўтказилган Ҳарам ҳимоячилари шаҳидлари хотирасини улуғлаш маросимида сўзлаган нутқида, Ғарб давлатларининг лойиҳалари бошқа натижа бермайди ва АҚШ, Европа ва уларнинг сионистик ва арабий иттифоқчиларининг барча фитна низолари минтақа ва Эронда чипакка чиқарилган деб қўшимча қилди.
Генерал Саломий шунингдек, АҚШ давлати Сурия бўҳронида дахолат этиши ва аралашишнинг 6 йилидан кеийн бошқа минтақада бевосита тарзда ҳарбий дахолат қилиш қудратига эга эмас деб аниқлик киритди.
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони муовини шунингдек, глобаллашув йўналишида барча буюк қудратлар Эрон куч қудратини эътироф этганлар шу сабабдан зўравон қудратлар Эрон ислом жумҳурияти тузумига барҳам беришда кучсиз эканлигини ҳам англаб етганлар деб айтди.