Туркманистон томони Эрон миллий газ компанияси маълумотномасини рад этди
-
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркманистонни Эронга газ етказиб беришни қандай тўхтатилганли борасидаги Эрон газ ширкати маълумотларини рад этди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида, Эрон миллий газ ширкати маълумотларида Туркманистонни газ етказиб бериш ҳажми ва сифатига эътибор қаратмаганлигини таниқд этган аммо бу мавзу асоссиздир деб эълон қилди.
Туркманистон Ташқиқ ишлар вазирлиги шунингдек Туркманистон томонининиг ташаббуси билан мунтазам равишда ўзаро мулоқотлар ва музокаралар ўтказилади ва ҳардоим Эрон билан муаммоларни ҳал этиш учун саъй ҳаракталар мавжуд деб иддао қилди.
Айтиш керакки Туркманистон 2017 чи йилнинг биринчи январдан бошлаб Эронга етказиб берадиган табиий газини биртомонлама равишда тўхтатганди.
Эрон миллий газ ширкати ҳам Туркманистонннинг ушбу хатти ҳаракатига жавобан шартнома асосида ҳатто қарзлар вақтида тўланмаганида ҳам Туркманистон томони ўзбошимчалик билан газ етказиб беришни тўхтатмаслиги керак деб эълон қилганди.