Шамхоний ва Башор Асад Сурия ўзгаришлари борасида маслаҳатлашдилар
Дамашқ шаҳрида Сурия президенти ва Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби учрашиб, иккитомонлама алоқалар ва минтақа хусусан Сурия ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.
ИРНА тарқатган, бугун Россия ва Сурия билан Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсий, хавфсизлик ва мудофаа ҳаракатларини мувофиқлаштирувчиси-Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний, Дамашқ шаҳрида Сурия президенти Башор Асад билан учрашиб мулоқот қилди.
Шамхонийни Сурия давлатининг бошқа масъуллари жумладан, бу мамлакат миллий хавфсизлиги идораси раиси Али Мамлук билан учрашиб , иккитомонлама ҳамкорликлар, Сурия ўзгаришлари шунингдек терроризмга қарши курашнинг сўнги вазияти борсида суҳбатлашиши кутилмоқда.
Бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Дамашққа қилган сафарида Ҳалаб шаҳрини озод этилишини Сурия вазиятининг нозик нуқтаси эканлигига тўхталиб, Сурия халқини қарши кураши ва муқовимати халқ матонати ва шижоати қаршисида ҳар қандай террорчилик ричаглар ва мамлакат ичкарисида нотинчлик яратувчи омилларни дош бера олмаслиги ва ҳардоим мағлуб бўлишини яққол кўрсатиб берди деб қўшимча қилди.