Эрон ва Ўзбекистон туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликларини ривожлантиришмоқда
(last modified Tue, 24 Jan 2017 14:40:37 GMT )
Январ 24, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Эроннинг маданий мерос, қўл ҳунармандчилиги
    Эроннинг маданий мерос, қўл ҳунармандчилиги

Эроннинг маданий мерос, қўл ҳунармандчилиги ва туризм ташкилоти раиси ва бу мамлакат президентининг муовини Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси билан учрашганида икки мамлакат ўртасида маданий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтиришни таъкидлади.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Эроннинг маданий мерос, қўл ҳунармандчилиги ва сайёҳлик ташкилоти раиси Заҳро Аҳмадийпур Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Баҳодур Абдуллоев билан учрашганида  Эрон ва Ўзбекистон ўртасида катта маданий алоқалар ва муштарак тарихий жиҳатлар мавжудлиги ва томонлар ушбу потенсиллардан фойдаланиб ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришларини имкони борлигини айтди.

Аҳмадийпур шунингдек  икки мамлакатни сайёҳлик соҳасида ҳамкоорликларини оширишга тайёр  бўлишганига тўхталиб,  Буюк ипак йўли комиссияси ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик ҳамкорликларини кенгайтириш учун фаол бўлиши керак деб қайд этди.

Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси Баҳодур Абдуллоев ҳам  бу учрашуда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги тарихий алоқаларга ишора қилиб,  Ўзбекистонда янги президентни сайлангани ва янги ҳукуматни иш бошлагани билан ўтмишга қараганда сайёҳлик соҳасига эътиборларни кўпайганлиги ва Ўзбекистоннинг кўп хусусий ширкатлари ҳам  Эрон билан туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликларини оширишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.