Теҳрон жума намозининг хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i13721-Теҳрон_жума_намозининг_хутбалари
Арабистон Яман ва Ироқдаги инфратузилмаларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда
(last modified 2018-08-22T17:49:23+00:00 )
Январ 27, 2017 16:02 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хутбалари

Арабистон Яман ва Ироқдаги инфратузилмаларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний ҳафтанинг бугунги хутбаларида  Ироқ ва Яман ишларига  Эрон дахолат қилаётгани бобидаги  Арабистон Ташқи ишлар вазирининг иддаоларига ишора этиб, баён этди: Дунёнинг барча халқлари бугунги кунда Ироқ, Яман, Баҳрайн ва Сурияда содир этилаётган жиноятлар Арабистон ҳимояси остида бўлаётганини яхши билишади.

Имом хатиб, жумладан  илова этди: Арабистон ва минтақадаги айрим давлатлар Сурия президенти Башор Асадни ҳарбий йўл билан қудратдан четлатиш мумкинлигини гумон қилишган эди. Аммо уларнинг сиёсатлари фақат қон тўкиш ва харобагарчиликдан ўзга натижа бермади.

Оятуллоҳ Муваҳҳидий Кирмоний АҚШнинг янги президенти Доналд Трампга ҳам шундай тавсия берди:  Олдинги президентларнинг хато ва икки ёқламали сиёсатлари ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат қилиш ўрнига Трамп ўз халқининг муаммоларини ҳал қилсин.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Исломий Инқилоб ғалабасининг  куни яқинлашаётгани ҳамда  "Пласко" биноси қулаши натижасида  ўт ўчирувчиларнинг айримлари шаҳид ва жароҳат олишганига ҳам ишора этди.