август 01, 2016 17:29 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг турли қатлам вакиллари билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг турли қатлам вакиллари билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув бир тажриба сифатида америкаликлар билан музокара ўтказишнинг самарасиз эканлиги, уларнинг ўз ваъдаларининг устидан чиқмаслиги ва Американинг ваъдаларига ишониб бўлмаслиги зарурати яна бир бор тасдиқланди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эронниннг турли вилоятлари аҳолисининг ҳар хил табақаларидан иборат бўлган минглаб одамлар билан учрашганида шундай айтдиларки, ядровий келишув шуни кўрсатдики, тараққиёт йўли ва одамлар турмуш тарзининг яхшиланиши минтақа ва жаҳонда Эронга монеълик қилаётган душманларга эътибор қаратиш билан эмас, балки  ички имкониятларга эътибор қаратиш билан рўёбга чиқишини намоён этди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон халқининг Америка томонидан ядровий келишувдаги масалада тажрибага эга эканлигини таъкидлаб шундай айтдиларки, улар минтақа масаласида келийлар музокара ўтказайлик деб айтишади, аммо ядровий келишув тажрибаси ушбу ишнинг оқибати ҳалокатга олиб келишини намоён этмоқда ва ҳеч қайси бир масалада америкаликларнинг гапига ишониб бўлмайди. Ул ҳазрат АҚШнинг душманлиги Эрон билан чекланиб қолмаслигини айтиб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Туркиядаги охирги воқеалар шуни англатмоқдаки, давлат тўнтаришига уриниш америкаликларнинг чора-тадбирлари ва ҳаракатлари билан амалга ошган бўлиб, агар ушбу масала ўз тасдиғини топса Америка учун оғир шармандалик бўлади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари минтақа вазиятига ишора қилиб шундай айтдиларки, Саудия арабистони давлатининг Сионистик режим билан ўрнатган алоқаларининг ошкора бўлиши Исломий уммат орқасидан ханжар санчиш бўлиб, катта хиёнат ҳисобланади. Бироқ, ушбу катта хато ишда ҳам америкаликларнинг қўли бор. Негаки, Саудия арабистони давлати Америкага бўйсинади. 

Ёрлиқ