Бирлик ва ваҳдат Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлигининг асосий омилидир
феврал 06, 2017 18:44 Asia/Tashkent
Покистоннинг Кавита минтақасидаги Эрон ислом жумҳурияти бош консули Эрон халқининг бирлиги ва яхлитлиги Исломий Инқилоб ғалабасининг асосий омили эди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Покистоннинг Кавита шаҳридаги Эрон бош консули Муҳаммад Рафеъий бу шаҳарнинг ўнлаб шоирлари ва адиблари иштирокида ўтказилган Исломий Инқилоб ғалабасининг 38 чи йиллигини улуғлаш маросимида, Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлигида Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)нинг аосий ва биринчи галдаги ролига ишора қилди.
Кавиттадаги Эрон бош консули шунингдек шоирлар ва адиб-ёзувчилар ҳам Исломий жомеалар ўртасида ваҳдат, бирлик ва ҳамдилликни кучайтириш ва яратишда муҳим рол ўйнашмоқда деб изоҳ берди.