Эронда Исломий Инқилоб ғалабаси йиллиги нишонланмоқда
Эртанги сана Эронда Исломий Инқилоб ғалабасининг 38 чи йиллига тўғри келади.
Бутун Эрон халқи ушбу буюк сана яъни Исломий Иниқлоб ғалабаси йиллиги кунида мазкур ғалабани нишонлаши ва улуғлаши билан зўравон қудратлар сиёсатларини қоралаб, ҳар йилгидек кенг қамровли куча намойишлар ўтказадилар.
Айтиш керакки Эронда Исломий Инқилобнинг ғалаба қозонгани Эрон халқи олдида ва юзида янги бахт иқбол эшиги ва янгича фаслни очиб берди. Дарҳақиқат Эрон халқи ушбу Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин мустақиликка эришиб, зўровн қудратлар қарамалигидан қутулдилар ва илмий ва ривожланиш жиҳатларида ҳам кўринарли ютуқ ва мувафаққиятларни қўлга киритдилар.
Биз бугунги дастуримзда сўнгги 39 йил ичида тараққиёт ва ривожланиш йўналишида Эроннинг ташлаган буюк ва муҳим одимларини кўриб чиқамиз.
Эрн ислом жумҳурияти халқи Исломий Инқилоб ғалабасининг 38 чи йиллигини қаришлаб, кутиб олмоқда. Ушбу Инқилоб биринчи кунларидан бошлаб, зўравон қудратлар ва импера тузумнинг қарши чиқиши ва душманона сиёсатларига дучор бўлди.
Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонгани эронликлар учун барча арсаларда буюк ўзгаришларини бошланиши эди ва албата кўп баракалар ҳам келтирди.
Мустақиллик эса Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонгани ва халқнинг аксарият овозлари ва Исломий тузумни ташкил этилгани билан қўлга киритилган муҳим ютуқ ва ўзгариш эди.
Ушбу Инқилоб ўз ютуқлари, шиорлари ва халқаро ва жаҳон миқёсидаги мурожаатларинимаълум этиши билан азим ва буюк ўзгаришларни армуғон этди. Исломий Инқилобнинг буткул ютуқлари, мазмун- моҳияти билан танишиб заковат билан унинг турли ва кўп мувафаққиятлари ва ютуқларини яққол англаб етиш мумкин.
Исломий Инқилоб ўзининг қарийб 4 даҳа давомидаги мавжудлигида кўп ютуқларга эришди. Ушбу ютуқлар жумласидан энг аввало бегоналар ва зўравон қудратларга бўлган барча иқтисодий,сиёсий ва маданий қарамликка барҳам бериш ва инсоний масъулият, ўзига ишонч, мустақилликхохлик ва адолатсеваралик билан қўлга киритилган эркинлик ва иқтисодий ўсишни мисол келтириш мумикн.
Исломий Инқилоб ғалаба қозонганлигидан , Муққадас мудофаа даврасигача ва ундан кеийинги даврларда ҳам душманлар ва зўравон қудратларнинг кўпгина сиёсий босимлари ва ҳарбий фитналарига дучор бўлиб келмоқда, аммо ушбу босимлар ва душманона сиёсатлар қаршисида матонат билан туриб қарши курашни давом эттирмоқда ва турли тармоқларда Инқилобнинг мустаҳкамлиги ва ривожланиши йўлида янги янги мувафаққиятларга эришмоқда.
Исломий Инқилоб ғалабасидан 38 йил ўтиб бориши билан ушбу Инқилоб илгаригидек нажот берувчи, инсоний ютуқлар ва маънавий мурожаатларидан тўладир. Адолатсевар халқларнинг душманлари илгаригидек хашм ғазабга келиб душманона сиёсатларини давом эттиришмоқда ва мустақиллик пайида бўлган ва эрксевар халқлар эса зўравон қудратларга қарши курашни давом эттиришга умидвор бўлиб, азм- иродалари янада мустаҳкамлашмоқда.
Ушбу Инқилоб зўравон қудратларнинг барча душманона сиёсатлари қаршисида позиция олди. Шу сабабдан зўравон қудратлар бор куч қудрати ва барча имкониятларидан фойдаланиб турли асраларда ушбу инқилобий ҳаракат йўлига монеа яратиш ё уни буткул ўз назоратига олишга уринишмоқда. Аммо Эрон раҳбарининг йўл кўрсатишлари , ҳидоят қилишлари ҳамда инқилобий халқнинг саъй ҳаракатлари душманларнинг барча фитна ва низоларини чипакка чиқарди ва барча таҳдидларини фурсат ва имкониятга айлантирди.
Исломий Инқилоб ғалабасидан кеийнги йилларда Эрон давлатининг ривожланиши ва тараққиёти тез суръат билан давом этмоқда. Барча иқтисодий қамал, босимлар, 8 давомида Эронга қарши ташкил этилган уруш ҳамда Эронга нисбатан жорий қилинган турли босим ва санкциялар билан бир пайтда, Исломий жумҳурият тузуми илм -билим ва тараққиёт чўққиларига эришмоқда ва изчиллик ва ўзига ишонч билан танлаган буюк йўлини давом эттирмоқда.
Шу йил ҳам Эрон халқи шундай бир ҳолда Исломий Инқилоб ғалабаси йиллигини кутиб олишмоқда,ки Эронни сиёсий ва иқтисодий муносабатилари ва мувозанатида янги ўзгаришларни шоҳидимиз.
Ушбу йиллар ичида Эроннинг ядровий дастурларини баҳона қилиб Ғарб давлатлари Теҳронга қарши босимларини ўз авжига етказди. Ғарб давлатлари Эроннинг изоляция қилишга кўп саъй ҳаракатлар қилдилар. Аммо Эрон халқи ҳеч қачон танланган йўлидан бир лаҳза ҳам тўхтамади ва бор куч қудрати билан йўлини давом эттирди. Эрон давлати барча босим ва санкциялар билан бир пайтда, кўп заминларда кўринарли ютуқларни қўлга киритди.
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг таъбирлари билан айтганда: ушбу йиллар давомида Эрон халқи барча камчиликлар ва босимлар билан бир пайтда, илм ва билим арсасидаги ривожланиш ҳамда изчил тараққиёт учун муҳим ролга эга бўлган янги технологияларга қўл топиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилди.