Зариф: Эрон давлати Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликларни ривожлантирмоқчи
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон давлатини Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш истагида бўлганини маълум қилди.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Теҳронда Люксенбург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн билан учрашганида Баржом дастурига ишора қилиб, Баржом дастурини ижро этила бошланганидан кейин Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасида алоқаларини янада чуқурлашитириш учун шароит муҳайё этилган деб таъкидлади.
Зариф шунингдек Эрон ва Люсксенбург ўртасидаги алоқалар хусусан бу икки мамлакат ўртасида сармоя киритиш соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, Эрон давлати Люксенбург билан банк соҳасидаги алоқаларини янада кенгайтиришга тайёрдир деб қайд этди.
Люксенбург ташқи ишлар вазири ҳам икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш мақсадида сармоя киритиш ва солиқни бекор қилиш заминаларида ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланишига умид билдирди.