Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг баёнотлари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i14728-Исломий_Инқилоб_муаззам_Раҳбарининг_баёнотлари
Инқилоб Раҳбари Эронга қарши ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилишдан АҚШнинг ёвузликка асосланган мақсадларини баён қилдилар
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 16, 2017 12:25 Asia/Tashkent

Инқилоб Раҳбари Эронга қарши ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилишдан АҚШнинг ёвузликка асосланган мақсадларини баён қилдилар

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Эроннинг Озарбойжон вилоятининг минглаб яшовчилари билан учрашганида  22 баҳман кунида халқнинг бирдам бўлиб қизғин қатнашишганини Инқилоб, Эрон ва исломий тузумнинг обру -эътибори ва ифтихори эканлигига тўхталиб,  шу йил нафақат  мамлакат ичкарисидаги манбалар  ҳатто Инқилоб душманлари ҳам  олдинги йилларнинг аксича  22 баҳман кунидаги кўча намойишларни юксак баҳолаб,  миллионлаб эронликларни кўча- намойишларда қатнашишганини тан олишди дея таъкидладилар.

Исломий Инқилоб  Муаззам Раҳбари ўз сўзларида   АҚШнинг ҳозирги ва олдинги давлатларини Эронга қарши уруш билан таҳдид қилишдан  асосий мақсадларига ишора қилиб,  шу йил ҳам АҚШ масъуллари олдинги йиллар дек стол устидаги вариантлар борасида сўз очдилар. Европалик масъуллардан бири ҳам Эрон масъулларига: "Баржом бўлмаганида уруш бошланиши аниқ эди" деган иддаолар қилган, аммо бу сўзлар ёлғон ва асоссиз иддао ва сўздан ўзга нарса эмас. Улар  халқ эътиборини "ҳақиқий уруш" яъни иқтисодий урушдан бошқа томонга қаратишга ҳаракат қилишмоқда, дея баён қилдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  АҚШ жосулик ташкилотлари, сионистик режимнинг Моссад , ҳамда Англиянинг жосуслик ташкилотларини Эрон ва Исломий Инқилобга қарши  тинимсиз душманона  ҳаракатлари ҳамда бу йўлда ҳозирги замон " Қорунлар"нинг нефтдан ҳосил бўлган миллионлаб доллар харажат этишаётганига ишора қилиб,  йиллар давомида  Эрондан қочиб кетганларнинг юзлаб телеканаллари ва интернет сайтлари  Исломий тузумга қарши душманона таблиғотлар олиб боришади  ва Эрон тузумини ёмон қилиб кўрсатишга уринишади аммо 22 баҳман кунида  миллионлаб эронликларни кўча намойишларда иштирок этиши,  бундай душманона ҳаракатлар ва фитналарни яна бир бор чипакка чиқарди деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инилқоб муаззам раҳбарининг ушбу сўзлари ва баёнотлари   аксарият халқларнинг бош оғриқлари ва кўп муаммоларига сабаб бўлган  фитна солувчи оқимлар ва гуруҳларга ишора этмоқда. Эрон халқининг душманлари  эса  Эронга қарши иқтисодий босимлар ва санкцияларни кучайтириш йўли билан мағлуб бўлган ва мувафаққиятсиз қолган ўз мақсадларни амалга оширишни имкони бор деган хом хайёрларни тўхтатмаётир.

Кенг қамровли бу уруш фақат оммавий ахборот воситалари, психологик уруш ва  таблиғотий урушлардан иборат эмас.  Зўравон қудратларнинг бундай сиёсатлари ва психологик уруши кўп мавридларда айрим кичик ва кучсиз мамлакатларда турли рангли инқилобларга сабаб бўлган.

Бу масала  шу жиҳатдан аҳамиятлидирки,  ўтмишдаги сиёсатларидан ноумид бўлганидан кейин душманлар Эрон тузумини яроқсиз  сифатида таблиғ этиш ва кўрсатишга уриниб келишади.

Душманлар шунингдек  ўтган 38 йил ичида Эрон халқи қўлга киритган барча ютуқлари ва мувафаққиятларини кўрмаганга олиб,  халқни ноумид ва маъюс қилишга саъй ҳаракат қилмоқда.

Уларнинг асосий мақдади ҳам барчага маълум. Зеро улар  жомеа ва халқ орасида фитна ва низо солишни назарга тутганлар. Эрон халқи ҳам мамлакатда фитна ва низо солиш паийда бўлган оқимлар ва гуруҳларга қарши кураш олиб боришда,  душманлар мақсадларининг асосий моҳиятидан яхши огоҳ бўлгани ҳамда фитна ва низоларни лозим бўлган вақтда чипакка чиқаришга тайёр бўлганини ҳам исботлаб берган.

 Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари ҳам Эрон ҳудудларида форс, турк, лур, курд араб, балуч каби қавм- элатларнинг яшаётганини  мамлакатнинг миллий бойлиги ва ғановати эканлигага тўхталиб,  душманлар ҳардоим  Эрондаги қавм -элатлар ўртасида низо солиш йўли билан мамлакатга нуфуз топишга уриниб келишган. Аммо Эронда яшаётган барча қавм -элатлар дўстлик ва биродарлик ҳамда бир тан бир жон бўил  яшаб келмоқда ва ҳардоим бирдамлик ва яхлитликни сақлаш учун бор куч -қудратини ишга солишган деб таъкидладилар.

 Эронда яшайдиган халқларнинг бирлиги худди буюк бир уқёнусга ўхшайди. Эрон халқини бир тан бир жон бўлиб саҳнага чиқиши ва кўча намойишларда қатнашиши  аниқ ва ошкора мурожаатга эгадир..

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг айтишларича, Эрон халқини кўча намойишларда қатнашиши барча таҳдидларга муносиб жавобдир. Эрон халқи ислом, Эрон ва мустақилликни ҳимоя қилиш учун ҳатто жонини ҳам дариғ тутишмайди .