Машҳадда Эрон, Тожикистон ва Туркманистон масъуллари иштирокида учтомонлама йиғилиш ўтказилди
(last modified Thu, 16 Feb 2017 13:11:27 GMT )
феврал 16, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Машҳад шаҳрида Эрон, Тожикистон ва Туркманистон
    Эроннинг Машҳад шаҳрида Эрон, Тожикистон ва Туркманистон

Эроннинг Машҳад шаҳрида Эрон, Тожикистон ва Туркманистон масъуллари уч мамлакат ўртасида савдо -тижорат соҳасидаги муаммоларга ечим топиш масалаларни муҳокама қилиш мақсадида бир кунлик йиғилиш ўтказдилар.

Бугун Эроннинг саноат, маъдан ва тижорат вазирининг ўринбосари  Мужтабо Хусравтож Машҳадда ўтказилган Тожикистон, Эрон ва Туркманистон масъуллари иштирокидаги йиғилишида сўзлаган нутқида,   уч мамлакат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини янада ошириш зарурлигига ишора қилар экан, Эронда сифатли бўлган турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда, божхона тўловларини камайтирилиши билан бу маҳсулотларни қўшний мамлакатларга  экспорт қилиш имконияти муҳайё этилади деб айтди.

Хусравтож шунингдек Эрон, Тожикистон ва Туркманистон  ўртасида иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун энг аввало уч мамлакат ўртасида банк системаси алоқаларини  мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди.

 

Ёрлиқ