Қосимий: сионистик режимнинг ядровий омборлари бутун жаҳон хавфсизлигига таҳдид солмоқда
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи сионистик режимнинг ядровий омборларини бутун жаҳон тинчлиги ва хавфсизлигига жиддий ва энг буюк таҳдид эканлигини эълон қилди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий АҚШ президенти Дональд Трамп ва сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу томонидан Эроннинг осоишта мақсадга қаратилган ядровий фаолиятларига қарши билдирилган янги иддаолари ва такрорий сўзларига ишора қилар экан, сионистик режимнинг ядровий омборларида юзлаб ядровий каллаклар сақланмоқда. Бу режимнинг ядровий омборлари бутун дунё хавфсизлиги учун энг буюк таҳдид ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Қосимий ўз сўзларида, сионистик режим томонидан бундай иддаолар шундай бир ҳолда такрорланмоқдаки, унинг ўзи ҳеч бир халқаро қонун- қоидаларга риоя қилмайди ва мазлум Фаластин халқига қарши жиноятлар содир этишни давом эттирмоқда деб айтди.