Эронга қарши резолюция чиқаришга уринаётган гуруҳлар ҳатти-ҳаракати қораланди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Эронга қарши резолюция лойиҳасини таклиф этилганлиги Швеция бош вазирини Теҳронга уюштирган сўнгги сафари билан алоқаси йўқ дея таъкидлади.
Кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий афсус билан айтганда, Эрондан қўрқитиш сиёсатларини янада кучайтириш учун айрим давлатларнинг Теҳрон давлатига қарши салбий таблиғотлари авж олган. АҚШ ва сионистик режим бошчилигида ҳамда уларнинг айрим иттифоқчиларининг душманона ҳатти-ҳаракатлари туфайли 7 йилдан бери қарйиб ҳар йили Женева шаҳридаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Эронга қарши резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилади. Швеция ҳам ушбу давлатлардан биридир деб изоҳлаб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи ўз сўзларида таклиф этилган ушбу резолюция асосида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳар йили Эронда инсон ҳуқуқлари вазиятини кўриб чиқиш борасидаги ўз маъмурияти муддатини узайтиради деб таъкидлади.