Зариф АҚШ масъулларининг Эрон халқига қарши сиёсатларини танқид қилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i14944-Зариф_АҚШ_масъулларининг_Эрон_халқига_қарши_сиёсатларини_танқид_қилди
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат масъулларининг ҳатти- ҳаракатлари ва позициялари Вашингтон давлатининг асоссиз иддаолари ҳамда бу давлатни Эрон халқига нисбатан душманона сиёсатларининг нишонаси эканлигини айтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 20, 2017 19:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири
    Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ давлат масъулларининг ҳатти- ҳаракатлари ва позициялари Вашингтон давлатининг асоссиз иддаолари ҳамда бу давлатни Эрон халқига нисбатан душманона сиёсатларининг нишонаси эканлигини айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Германияда яшайдиган эронликлар билан учрашганида  АҚШ президенти Дональд Трампнинг мусулмон мамлакатлари фуқаролари хусусан Эрон фуқароларини АҚШга киришларига чекловлар жорий қилишга асосланган фармонига ишора қилар экапн, Эрон халқи ҳеч қачон таҳдидларга таслим бўлмайдигани ва ҳардоим зулм -истибдодга қарши кураш олиб боришини исботлаб берган дея қўшимча қилди.

Зариф шунингдек эронликларнинг бошқа мамлакатлардаги ҳузури ва яшаётганини Эрон маданияти ва цивилизацияси билан таништириш учун муҳим имконият  эканлигини таъкидлади.