Исломий Инқилоб раҳбари: Фаластинни золимона тарзда ишғол этилгани, тарихнинг қоронғу саҳифаларидандир
(last modified Tue, 21 Feb 2017 12:41:32 GMT )
феврал 21, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари
    Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Фаластин халқининг ўта қайғули ва аламли тарихи, ушбу сабр- чидамли, шижо халқнинг мазлумияти-хорлиги ва бечораҳоллиги, эрксевар ва адолатсевар инсонларни бефарқ қолдирмайди деб айтдилар

Бугун эрта тонгда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Теҳронда  " Фаластин Интифазасини ҳимоя қилиш"  6 халқаро  конференциясини бошланишида,  АҚШ ва бошқа айрим давлатлар ҳимоятларидан фойдаланиб  сионистик режимнинг  Фаластинда содир этаётган ваҳшиёна  жиноятлари, фаластинликларни асирликка олиши, талон- тарож қилиши, ушбу халқ сарзаминларини босиб олиши, бу минтақада сионистлар яшайдиган шаҳарчлар қуриши, Муқаддас Қуддус шаҳрининг ўзлиги ва сиймосини ўзгартиришга уриниши каби жиноятлари  шундай бир ҳолда давом этмоқдаки, халқаро миқёсида ушбу ёвуз ва инсониятга зид амалларга қарши муносиб даражада аксиламал кўрсатилмайди деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Фаластин халқи  Худовандни уларга назар солгани ва  Масжидулақсо ва Муқаддас сарзаминларни ҳимоя қилиш каби ўта буюк иш- вазифани уларнинг  бўйинига қўйгани учун фахрланиши керак  деб изоҳладилар

Исломий Инқилоб  Муаззам Раҳбари шунингдек,  тарихни ақл-заковат билан ўрганиб чиқиш ва тарих воқеаларига назар солиш билан бутун тарихнинг ҳеч бир даврасида дунёнинг ҳеч бир халқини шундай бир катта ғам -қайғу ва золимона сиёсатлар,ноинсоний ҳужумларга дучор бўлмаганини била олиш қийин эмас. Зеро минтақадан ташқари айрим давлатларнинг фитна солишлари билан  обод бир мамлакат буткул ишғол этилиб,  эрксевар бир халқ ўз уй -манзиллари ва она -ватанидан чиқариб юборилди. Уларнинг ўрнида эса  дунёнинг турли мамлакатлари ва бурчакларидан бошқа бир гуруҳни келтириб жойлаштирилди. Бу сарзаминнинг асл ва ҳақиқий халқи ва фарзандларининг ҳуқуқлари кўрмаганга олинди ва бегона бир гуруҳнинг мавжудлиги  ноқонуний равишда тан олинди. Тарихнинг бошқа қоронғу  ва ғам- аламли саҳифалари каби бу ҳодиса- воқеалар ҳам тарихнинг энг қоронғу саҳифаларидан биридир, аммо Худованди карим ёрдами ва изн -иродаси билан албатта Фаластин масаласи ва муаммоларига ечим топилади деб таъкидладилар.

Ул Зот шунингдек, ушбу конференция дунё ва минтақанинг энг оғир ва мураккаб бир даври ва вазиятида ўтказилмоқда. Халқаро миқёсидаги фитналарга қарши курашда ҳардоим Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилган бизнинг минтақамиз,  сўнгги йиллар ичида  кўп бўҳронлар ва нотинчликларга дучор бўлган деб қайд этдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз мурожаатларида,  минтақадаги бир нечта исломий мамлакатларда ички бўҳронларни келтириб чиқарилганлиги эса,  Фаластин халқининг муаммолари ҳамда Қуддусни озод қилиш каби муқаддас орзу- армонларга нисбатан эътиборларни камайишига сабаб бўлган. Ушбу вазиятга эътибор қаратиб,  қайси қудратлар ушбу бўҳронлардан манфаат кўраётганини яққол била оламиз. Зўравон қудратлар минтақада сионистик режимни вужудга келтиришди ва минтақада узоқ муддатли уруш ва тўқнашувларга замин яратиб, минтақа ривожланиши, барқарорлиги ва тинчлиги йўлга тўсиқлар яратишни давом эттиришмоқда деб аниқлик киритдилар.