Генерал Саломий: Исломий Инқилоб қудрати душманнинг барча стратегиясидан огоҳ бўлишимизга замин яратди
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўринбосари бугунги кунда Эрон Исломий Инқилобининг нуфузи ва таъсири душманнинг барча стратегик мақсадлари ва манфаатларидан огоҳдир деб таъкидлади.
Бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони муовини генерал Ҳусейн Саломий Теҳронда сўзлаган нутқида, дунёда Эрон Исломий Инқилобининг таъсири ва кенгайиб бораётганлигига тўхталиб, Эронда ғалаба қозонган Илсломий Инқилоб ислом динини инсонларнинг барча сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаёти ва арсасига киритди деб қўшимча қилди.
Генерал Саломий шунингдек Эронда ғалаба қозонган Исломий Инқилоб ислом оламининг махфий ва яширин потенсиаллари ва қудратини намоён этиб, душман қудратини барча арсаларда таназзулга учратишга муваффақ бўлган деб изоҳлади.