Баҳром Қосемий: Арабистоннинг Яманнинг аҳоли турар жойларига қарата ҳужумлари инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади
(last modified Sat, 11 Mar 2017 13:28:55 GMT )
март 11, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий: Арабистоннинг Яманнинг аҳоли турар жойларига қарата ҳужумлари инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади

Саудия тажовузкор қирувчи самолётларининг жума куни тунда Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятида жойлашган ал-Хона шаҳридаги бозорга қарата ҳужумида 26 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Арабистоннинг аҳоли турар жойларига қарата амалга ошираётган ҳаво ҳужумларининг шиддатли тус олишини ва ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларини нишонга олишни ҳамда халқаро ташкилотлар ва муассасаларнинг Яманга ёрдам кўрсатишларига монеълик қилиш ҳаракатларини кескин қоралади ва ушбу ҳолатларни инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши дея атади. Саудия тажовузкор қирувчи самолётларининг жума куни тунда Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятида жойлашган ал-Хона шаҳридаги бозорга қарата ҳужумида 26 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий шанба куни Бирлашган миллатлар ташкилотидан ва бошқа халқаро ташкилотлардан ҳаво ҳужумлари ортидан Яманда ноҳарбийларнинг ҳаётдан кўз юмаётгани ҳақидаги мавзуни ўрганиб чиқишларини сўради. Баҳром Қосемийга кўра, халқаро ташкилотлар ўзларининг бор куч имкониятларини ва саъй-ҳаракатларини ушбу ҳужумларни зудлик билан тўхтатилишига ва аёллар ҳамда ёш болаларнинг саломатлигини ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида тегишли чора-тадбирларни кўришлари учун сафарбар этишлари керак.     

Ёрлиқ