Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
(last modified Wed, 05 Apr 2017 12:56:28 GMT )
апрел 05, 2017 17:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
    Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Эрон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали ўтказган мулоқотида Санк-Петербург шаҳрининг метросида содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатларини амалга оширганларни кескин қоралади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали ўтказган мулоқотида Санк-Петербург шаҳрининг метросида содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатларини амалга оширганларни кескин қоралади. Итартасс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни кечқурун шундай маълум қилдики, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзаро телефон суҳбатларида икки томонлама масалаларни муҳокама қилишди. Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, Муҳаммад Жавод Зариф Санк-Птербург метросида юз берган террорчилик ҳужуми борасида Россия давлатига ва халқига ҳамдардлик изҳор этган ва Россия ташқи ишлар вазиридан ушбу ҳодисада қурбон бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини етказишини сўради. Эслатиб ўтамиз, душанба куни Санк-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" станциялари оралиғида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган.

Ёрлиқ