Руҳоний: Эрон ўзининг қуролли кучларини янада кучайтириш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди
(last modified Sat, 15 Apr 2017 12:31:01 GMT )
апрел 15, 2017 17:31 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон ўзининг қуролли кучларини янада кучайтириш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди
    Руҳоний: Эрон ўзининг қуролли кучларини янада кучайтириш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди

Эрон қуролли кучларининг мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ҳаракатлари фақат мамлакатни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ушбу мудофаа тизими бошқа мамлакатларга қарши қўлланилмайди

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эроннинг ўзи тажовузкорларнинг қурбони бўлган, шу боис ўзининг қуролли кучларини янада кучайтириш ва ракета мудофа тизимларини ҳамда самолётларини замонавийлаштириш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Мудофаа вазирлигининг ютуқларини намойиш этиш кўргазмасидаги очилиш маросимида шундай айтдики, Эрон қуролли кучларининг мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ҳаракатлари фақат мамлакатни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, ушбу мудофаа тизими бошқа мамлакатларга қарши қўлланилмайди. Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон учун минтақа мувозанати ва превентив мудофаа қудратини сақлаш катта қудратлар манфаатларини хатарга йўлиқтирди ҳамда адолат ва озодлик шиорини бутун дунёга етказиш зарурий ишлардан ҳисобланади. Шунингдек, Эрон президенти минтақанинг айрим давлатлари томонидан ва йирик қудратга эга бўлганлар ҳамда Америка томонидан Ўрта Шарқда амалга ошираётган тажовузларига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, қудратли давлатларнинг ва Исроил режимининг бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашуви ҳар доим Ўрта Шарқ минтақасида нотинчликлар ва хавотирланишларга сабаб бўлади.     

Ёрлиқ