Генерал Деҳқон: Эронда оғир самолётлар ишлаб чиқилиши учун дастлабки шароитлар яратилди
Қоҳер 313 ва Кавсар 88 номли ўқув машғулотларига мослаштирилган Жет русумли самолётларнинг ишлаб чиқарилиши Эронда оғир самолётларни ишлаб чиқариш учун дастлабки манба бўлди
Эрон қуролли кучларини қўллаб қувватлаш ва мудофаа вазирига кўра, Қоҳер 313 ва Кавсар 88 номли ўқув машғулотларига мослаштирилган Жет русумли самолётларнинг ишлаб чиқарилиши Эронда оғир самолётларни ишлаб чиқариш учун дастлабки манба бўлди. Эрон мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон бугун шанба куни Эрон мудофаа саноатининг янги ютуқларини намойиш этиш кўргазмасининг очилишида Қоҳир 313 ва Кавсар 88 номли иккита Жет ўқув самолётларининг ишлаб чиқарилишига ишора қилиб шундай айтдики, Қоҳер 313 номли самолёти метал ишлатилмаган композицион моддалар таркибидан барпо қилинган бўлса, Кавсар 88 русумли самолёт эса тўла металл билан ишлаб чиқилган. Шунингдек, Эрон мудофаа вазири генерал Деҳқон ушбу кўргазмада намойиш учун қўйилган бошқа ҳарбий техника маҳсулотларига жумладан Сабо 248 вертолётига ва Керор танкига ишора қилиб ўтди. Унга кўра, ушбу иккала маҳсулот ҳам Эрон мудофаа вазирлигининг қимматли ва юксак ютуқларидан ҳисобланади. Ушбу маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва лойиҳаси маҳаллий бўлиб, ички имкониятларга таянган ҳолда тайёрланган.