Шамхоний: АҚШ минтақада олиб бораётган сиёсатлари билан террористлар фойидасига хизмат қилмоқда
(last modified Sun, 16 Apr 2017 12:40:37 GMT )
апрел 16, 2017 17:40 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби
    Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби АҚШ ва унинг айрим иттифоқчиларининг бирёқлама ҳатти- ҳаракатлари минтақа бўҳронини ҳал этиш учун назарга тутилган сиёсий йўлга салбий таъсирини етказмоқда деб айтди.

Бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳрон шаҳрида Озарбойжон мудофаа вазири- генерал Зокир Ҳасанов билан учрашганида  АҚШ  армиясининг Афғонистонга тақиқланган ва катта бомбаларни ташлаганини  ноқоуний эканлигига тўхталиб,  у ё бу мамлакат ҳудудларини бомбардимон қилиши ва  халқини нишонга олиши ҳеч қачон АҚШ хавфсизлигини кучайишига сабаб бўла олмайди, балки минтақада террорчи гуруҳчаларни янада кучайишига олиб келади деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки яқинда АҚШ армияси Афғонистон ҳудудларида ИШИД террористлари марраларини бомбардимон этиш баҳонаси билан ўзининг энг катта ноядровий бомбасини бу мамлакатга ташлади.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби ўз сўзларида  минтақадаги айрим режимлар томонидан ҳимоя этилаётган ва таблиғ қилинаётган терроризм ва унинг илдизи хусусан такфирий ақидалар бутун минтақани муаммолар ва бўҳронга дучор этган. Терроризм оқими ва муаммоси  исломий мамлакатларнинг ривожланиши йўлига тўсқинлик қилмоқда деб таъкидлади.

Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов ҳам Эрон ва Озарбойжон ресбликласи хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган тероризм ва такфирий оқимлар хатарига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти  терроризмга қарши кураш жараёнида катта тажрибага эгадир. Икки мамлакат ўртасида қўшма музокараларни ўтказилиши билан бундай таҳдидларга қарши курашни янада кучайтириш керак деб айтди.