апрел 21, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • Эрон Париждаги терактни қоралади

Парижда террорчилик ҳужуми амалга оширилди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби  Баҳром Қосимий пайшанба кечаси Париж кўчаларининг бирида содир этилган терактни қоралади ва Франция халқига ҳамдардлик изҳор этди.

Баҳром Қосимий илова этди: Эрон Ислом Жумҳурияти яна бир бор таъқидлайдики, терроризм жаҳон  тинчлиги, барқарорлиги ва хавфсизлиги учун биринчи ва тез амал қилувчи  хатар ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти ўзаро тушуниш, муайян ирода ва садоқат билан уни бартараф эта олади.

Пайшанба кечаси Франция пойтахти Париж шаҳридаги Елисей майдонлари яқинида қуролланган шахс полиция ходимларини отиб ташлади. Натижада бир полициячи ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди. Баъзи маълумотларга кўра, иккинчи ҳуқуқ-тартибот ходими ҳам ҳаётдан кўз юмган. Ҳужум қилувчилардан бири куч тузилмаси ходимлари томонидан ўлдирилди, бошқаси эса яширинишга муваффақ бўлди, у айни вақтда қидирилмоқда. Ҳодиса жойи ўраб олинган.

Францияда 2015 йилдан ҳозиргача турли терактлар юзага келган ва ушбу террорчилик ҳужумлари натижасида 210 нафардан  кўпроқ  киши  ҳалок бўлган.

Ёрлиқ