Бушеҳр АЭСининг иккинчи фазасини ишга туширилиши учун Теҳрон ва Москва ўртасидаги маслаҳатлашувлар
август 05, 2016 18:46 Asia/Tashkent
РосАтом компанияси Эрон жанубидаги Бушеҳр атом электр станциясининг иккинчи фазасини ишга туширилиши учун Москва ва Теҳрон давлатлари вакилларининг маслаҳатлашувлари ҳақида хабар тарқатди.
Итар Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, РосАтом компанияси бош директори Николай Спасский Теҳронга қилган сафари ва Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий билан учрашганида Бушеҳр АЭСининг иккинчи фазасини фойдаланишга топшириш масаласи борасида суҳбатлашганини маълум қилди.
Теҳрон ва Москва шартномалари асосида Бушеҳр АЭСининг илк фазаси 1995 чи йилда қурилганди ва 2011 чи йили амалга оширилиб 2013 чи йилга келиб бутун Эрон электр- энергия системасига қўшилди.