Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17706-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий Эрон ислом жумҳуриятининг устуворлиги одамларнинг 2017 йилнинг 19 май кунидаги мамлакатда ўтказиладиган сайловда кенг миқёсда ва қизғин қатнишишларида деб атади
(last modified 2018-08-22T17:50:29+00:00 )
апрел 28, 2017 17:03 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий Эрон ислом жумҳуриятининг устуворлиги одамларнинг 2017 йилнинг 19 май кунидаги мамлакатда ўтказиладиган сайловда кенг миқёсда ва қизғин қатнишишларида деб атади

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, жорий йилнинг 19 май кунида Эронда бўлиб ўтадиган сайловда Эрон халқининг кенг қамровда иштирок этиши душманларни ҳайратда қолдиради ва маюс қилади. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий Эрон ислом жумҳуриятининг устуворлиги одамларнинг 2017 йилнинг 19 май кунидаги мамлакатда ўтказиладиган сайловда кенг миқёсда ва қизғин қатнишишларида деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, душман оммавий ахборот воситалари томонидан Эрон сайловида уюштирилган аралашувлари, халқнинг кенг кўламда иштирок этиши билан уларнинг ҳаракатлари бартараф этилади. Оятуллоҳ Хотамий Эрон президенти учун бўлиб ўтадиган сайловда аҳолининг тўғри танловини таъкидлаб шундай айтдики, Эронинг бўлажак президенти одамларнинг маъиший муаммоларини ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиши керак ва душманнинг маданий урушига қарши ва душманнинг исломий тизимга қаратилган ҳақоратларига ва коррупция ҳамда талон-тарож ҳолатларини бартараф этиш учун қатъий чоралар кўриши лозим. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон ислом жумҳурияти чегарачиларининг Покистон чегарасида шаҳид бўлганларига ишора қилди ва ушбу чегарачиларнинг яқинларига ва оила аъзоларига ҳамдардлик ва таъзия изҳор этди. Унга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги шу каби террорчилик ҳужумлари яна такрорланмаслиги учун Покистонга нисбатан қатъий ва муносиб позицияни билдириши керак.