Эрон хавфсизлик вазири: ўтган йил ичида 30 террорчи гуруҳчалар йўқ қилинди
(last modified Fri, 05 May 2017 13:42:25 GMT )
май 05, 2017 18:42 Asia/Tashkent
  • Эрон хавфсизлик вазири
    Эрон хавфсизлик вазири

Эрон ислом жумҳурияти хавфсизлик вазири ўтган йили Эроннинг оломонли минтақаларда террорчилик амалиётлар ижро этишни мақсад қилган 30 террорчи гуруҳчалар аъзолари Эрон Хавфсизлик вазирлигининг Имоми Замон (ажж) ҳарбий бўлинмаси аскарлари томонидан қўлга олинди деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Эрон хавфсизлик вазири ҳужжатулислом вал муслимин Маҳмуд Алавий икки йил олдин ҳам Эрон ҳудудларида 45 террорчи гуруҳчалар тор -мор қилинганди деб қўшимча қилди.

Эрон хавфсизлик вазири шунингдек  қўлга олинган террорчилик гуруҳчалардан кўпгина қурол- яроқ, ҳарбий тажҳизотлар ва портловчи моддалар  улар жумласидан 108 ясама бомбалар ва 15 та портловчи тасмалар кашф этилиб мусодара қилинди деб таъкидлади.

Сайид Маҳмуд Алавий ўз сўзларида  Эрон Хавфсизлик вазирлиги хорижий мамлакатларнинг Эрон ҳудудларидаги ҳар қандай  жосуслик ҳаракатларидан яхши огоҳдир ва бундай жосуслик ҳаракатларни ҳардоим аниқлаб, тор -мор этиб келган деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ