Инқилоб муаззам раҳбари: Душманнинг Эронга нисбатан босқинчилик фикри қақшатқич зарбага учрайди
(last modified Wed, 10 May 2017 13:23:40 GMT )
май 10, 2017 18:23 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳабри: Душманнинг Эронга нисбатан босқинчилик фикри қақшатқич зарбага учрайди
    Инқилоб муаззам раҳабри: Душманнинг Эронга нисбатан босқинчилик фикри қақшатқич зарбага учрайди

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Имом Ҳусайн (а) номидаги офицерларни ва соқчиларни тайёрлайдиган Университет талабаларининг битирув маросимида чиқиш қилдилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти олдингидек превентив иқтидор йўлида ўз ҳиммати, ташаббуси ва истеъдодига таяниб давом этади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Имом Ҳусайн (а) номидаги офицерларни ва соқчиларни тайёрлайдиган Университет талабаларининг битирув маросимидаги чиқишида Исломий тизимнинг превентив қудратига қаратилган сиёсатдан кўзланган мақсадни халқаро зўравонлар томонидан Эронга қарши тажовуз қилишларига оид тасаввурларини олдини олиш деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, душманлар шуни билишлари керакки агар Эронга қарши босқинчилик фикрига боришса кескин ва қаттиқ зарбага учрашади. Чунки улар ушбу босқинчилик ҳаракатларини бошлашлари мумкин, аммо ишни охири уларнинг фойдасига тугамайди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мамлакат қудратининг омилларига ва Эрон миллатига ишора қилиб шундай тушунтириш бердиларки, вазияти кескин бўлган минтақада Эрондаги мавжуд тинчлик ва осойишталик Исломий жумҳурият ифтихоларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун мустабид тузумлар Эрон ислом жумҳуриятининг тинчлигини кўра олишмайди ва ушбу осойишта вазиятни издан чиқаришга уринишади. Ул ҳазрат, илм ва илмий тараққиёт, кучли ва мустақил иқтисод, ҳарбий қудрат ҳамда қуролли кучларни Эрон иқтидорининг омилларидан деб ҳисобладилар ва шундай айтдиларки, душманлар ҳар доим Исломий жумҳуриятга куч-қувват бағишлайдиган омилларга нисбатан гина ва адоват билан қарашади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳарбий қудратни Эрон иқтидорининг омиллари сифатида ишора қилдилар ва шундай таъкидладиларки, Исломий жумҳуриятнинг ракета имкониятлари қудрат билан ҳимоя қилинади ва ушбу имкониятлар янада кучайтирилади.     

Ёрлиқ