Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
(last modified Thu, 11 May 2017 06:50:52 GMT )
май 11, 2017 11:50 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
    Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Эрон президенти Ўзбекистон президентига табрик йўллади

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига

Эрон ислом жумҳурияти ва Ўзбекистон республикаси ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлганлиги муносабати билан Сиз жаноби олийларига ва Ўзбекистон давлати ҳамда халқига ўзимнинг самимй табригимни изҳор этаман. Шубҳасизки, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги тарихий ва чуқур илдиз отган қадимий ва маданий алоқалар икка халқ ўртасидаги муносабатлар учун кучли ва чексиз қувват бағишлайди. Ўтган йиллар давомида икки мамлакат ўртасида барча соҳада жумладан, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорликларни янада кенгайтириш ва юксалтириш йўлида таъсирли ишлар ва чоралар амалга оширилди. Мени ишончим комилки, икки юрт муносиб гуллаб яшнаш даврини бошдан ўтказияпти ва алоқаларнинг барча томонлама тараққий топиши, минтақа барқарорлиги ва тинчлигини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатларни таъминлашди абадий ва ошкора натижаларга эгадир. Аллоҳ таолодан сиз жаноби олийларига муваффақият ва саломатлик ҳамда Ўзбекистон халқига ифтихор ва саодат тилайман.     

 

Ёрлиқ