Террорчилик гуруҳининг режаси Эрон хавфсизлик кучлари томонидан барҳам берилди
-
Террорчилик гуруҳининг режаси Эрон хавфсизлик кучлари томонидан барҳам берилди
Эрон хавфсизлик кучлари инқилобга қарши бўлган террорчилик гуруҳининг мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни кўзда тутган режаларини бартараф этишди
Эрон хавфсизлик кучлари махсус операция ўтказиб, инқилобга қарши бўлган террорчилик гуруҳининг мамлакатда террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни кўзда тутган режаларини аниқлашди ва бартараф этишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг минглаб бегуноҳ халқининг қонини тўкмоқчи бўлган ушбу бузғунчи гуруҳининг бегоналар фойдасига ёлланманлик ва жосуслик қилиш ҳаракатлари давом этмоқда. Уларнинг кўплаб ва турли хилдаги портловчи мосламалари ва қуроллари топилди. Шуни ҳам айтиш жоизки, Инқилобга қарши террорчилик гуруҳи виртуал олам орқали огоҳ бўлмаган кишилар билан алоқа ўрнатишга уринади ва уларни террорчилик ва вайронкорлик ҳаракатларини содир этишга ундашади. Лекин хавфсизлик кучларининг ва аҳолининг ҳушёрлиги билан ушбу ғаламизлик фитналарининг олди олинди.