май 16, 2017 08:36 Asia/Tashkent

Ҳар йилнинг 25 урдибиҳишт куни Эрон Ислом Жумҳуриятида Улуғ шоир Ҳаким Абулқосим Фирдавсийнинг эъзозлаш санаси сифатида кенг нишонланади.

Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий- қамарий 329 ва 330 йилларда (милодий 940 ёки 941) буюк Хуросонда жойлашган Тус шаҳрининг Бож қишлоқида дунёга келди. Фирдавсий Эроннинг таърихий достонлари ва қисса-афсоналари ривож -равнақ топган бир вақтда ҳаёт кечирди. Бу даврда халқ оммаси ўртасида ҳам қадимий достон ва афсоналар тиллардан тилларга ўтарди ва ўтган аждодларнинг хотиралари юракларни тасалли берарди.

Қиш фаслининг узоқ ва совуқ кечаларида афсона ривоят этадиганларнинг бозори қизғин бўларди. Достонлар, хотиралар, ғам ва ҳасратлар Эрон миллий эпик асарида  қавмий муштарак хотиралар шаклида Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида  мангулик  билан акс этилган.

Буюк Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си тенги йўқ  асар бўлиб, у Эрон эртаклари , қаҳрамонлик қиссалари,  тарихий ва ярим тарихий ривоятлар,   баланд мазмунли  достон ва афсоналар,  лирик ва ажиб  ҳикояларнинг мажмуаси ҳисобланади.

Бу китоб Сосонийлар сулоласи давригача бўлган Эрон халқининг қавмий, ижтимоий вазиятлар, халқни турли қатламларининг ҳаёти, одоб, удум ва фалсафий андешалар, қаҳрамонлик ҳисс-туйғулардан иборат  қадимий хотираларнинг тўпламидир.

Бу мажмуанинг асосий мавзуси Эрон халқининг тарихи ҳамда унинг ютуқлари ва мувафаққиятсизликларининг  саргузаштидир.

Жаҳон адабиёти ва  маданиятига бебаҳо ҳисса қўшган буюк сўз санъаткори Абулқосим Фирдавсий Тусий номи билан шуҳрат қозонган. Фирдавс (жаннат боғи) сўзидан олинган бўлиб, шоир Тусда (Эронда ҳозирги Фирдавс шаҳри) туғилгани учун Тусий деб юритилган.

Бугун 1396 чи ҳижрий-шамсий йили урдибиҳишт ойининг 25 кунида ҳам Ҳаким Абулқосим Фирдавсий туғилган Тус шаҳри яқинидаги Пож қишлоғида жойлашган шоирнинг мақбараси олдида Эроннинг машҳур маданий шахсиятлари, жумладан Хуросони Разавий вилояти ҳокими, Эрон президенти муовини Муҳаммадбоқир Навбахт, Афғонистон ва Тожикистон элчилари , ўнлаб адабиётшунослар, тарихшунослар ва илм -маданият арбоблари, шунингдек безавол "Шоҳнома" китобининг минглаб мухлислари ва шайдолари иштирокида Ҳаким Абулқосим Фирдавсийнинг эъзозлаш кунига бағишланган маросимлар ўтказилди.

Ёрлиқ