май 19, 2017 10:32 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Теҳрондаги Имом Хумайний (р.а) ҳусейнияларида ҳузур топишлари билан Эрон президентлик сайловларининг 12- чи босқичи ва Эроннинг шаҳар ва қишлоқлари исломий кенгашлари сайловининг 5- чи босқичида иширок этиб, овоз бердилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон халқи учун сайловлар мавзусини ўта муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб,  Эрон фуқароларини  бугунги сайловларда қизғин ва кенг- қамровли қатнашишга даъват этдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек  Эрон президентлик сайловларини муҳим ва аҳмамиятли эканлигига тўхталиб, жумладан дедилар:  мамлакат тақдирини фуқаролар берадиган овозлар тайинланади, чунки бугунги сайловларда ижроий ҳокимият бошлиғи сайланилади.

Ул Зот Эроннинг шаҳар ва қишлоқлари исломий кенгаш сайловларининг 5- чи даврасини ўта муҳимлигига ишора қилиб, бу сайловларда ҳам шаҳар ва қишлоқларда хизмат қиладиган ҳамда халқнинг кундалик ишларига ҳисса қўшадиган шахслар сайланилади деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзларида халққа  диққат  билан бугунги сайловларда қатнашишини тавсия этдилар.

 

Ёрлиқ