Баҳром Қосемий АҚШ давлатининг Эронга қарши баёнотини кескин танқид қилди
Вашингтон уруш келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларидан воз кечиши керак, шунингдек бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, Эрондан қўрқитиш ҳаракатларига ва терроризмнинг асосий хомийларига хатарли қурол-яроқларни сотиш сиёсатларига чек қўйиши лозим
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Америка давлатининг Эронга қарши аралашув баёнотини танқид қилиб шундай таъкидладики, Вашингтон уруш келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларидан воз кечиши керак, шунингдек бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, Эрондан қўрқитиш ҳаракатларига ва терроризмнинг асосий хомийларига хатарли қурол-яроқларни сотиш сиёсатларига чек қўйиши лозим. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳром Қосемий душанба кунги чиқишида шундай айтдики, Эронда президент сайлови ўтказилишидан 48 соат ўтмасдан туриб, Америка президенти Доналд Трамп ўзининг Эронга қарши нутқида, яна бир бор Эрондан қўрқитиш ҳаракатларини янада кенгайтириш билан ва ўзининг душманона сиёсатларини давом эттириб, минтақа мамлакатларини АҚШдан янада кўпроқ қурол харид қилишларига ташвиқот қилди. Баҳром Қосемий Яман вазиятига ва такфирчи террорчи гуруҳлар томонидан Суриядаги инфратузилмаларнинг йўқ қилинишига ишора қилиб шундай изоҳ бериб ўтдики, афсуски минтақанинг айрим давлатлари ўз халқига ва минтақадаги ҳамкорлик имкониятларига суянишни ўрнига йирик қудратларнинг ҳимоясига умид қилишмоқда ва минтақа юртларининг ҳаётий инфраструктураларини бузиш ва заифлаштириш учун замин яратишади.