Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ президентининг Эронга қарши баёнотига кескин муносабат билдирди
Демократияни даво қиладиган АҚШ президенти томонидан Эронда ҳаққоний ўтказилган сайловга ҳамла қилинди
Эрон ташқи ишлар вазири ўзининг Твиттер саҳифасида якшанба куни Арабистон пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Америка қўшма штатлари президентининг Эронга қарши иддаоларига кескин муносабат билдирди. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида демократияни даво қиладиган АҚШ президенти томонидан Эронда ҳаққоний ўтказилган сайловга ҳамла қилинди. Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, Трампнинг ушбу ҳужуми ташқи сиёсатми ёки Саудия арабистонидан 480 миллиард доллар маблағни олишни кўзланганми. Арабистон подшоси ол Сауд Салмон бин Абдулазиз ва АҚШ президенти Доналд Трамп шанба куни турли соҳалардаги хусусан ҳарбий йўналишдаги жуда юқори бўлган бир неча юзлаб миллиард доллар қийматидаги кўплаб келишувларни имзолашди. АҚШ президенти Риёз саммитида Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилади деб иддао қилди.